Спорт | 22:54 / 28.02.2016
3633
1 дақиқада ўқилади

Уэйн Руни Евро-2016 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин

Англия терма жамоасининг бош тўпурари Уэйн Рунига операция керак бўлиши мумкин. Daily Express нашрининг маълум қилишича, 30 ёшли футболчи шу сабабли 2016 йил Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин. Руни тўп сурадиган "Манчестер Юнайтед"да футболчига унинг тиззасини даволаш ёрдам беришига умид қилмоқдалар, агар у натижа бермаса, Руни операция қилинади.

"МЮ" бош мураббийи Луи ван Гал Рунининг Германия ва Голландия терма жамоалари билан ўйнамаслигини тасдиқлади.