Спорт | 14:40 / 28.02.2016
3242
1 дақиқада ўқилади

«Вест Ҳэм» футболчиси голни Симпсон Гомердай нишонлади

Кеча Англия чемпионати доирасида «Вест Ҳэм» ўз майдонида «Сандерленд»ни қабул қилди. Ўйинда 1:0 ҳисобида «Вест Ҳэм» ғалаба қозонди. Ягона голга Майкл Антоинио муаллифлик қилди. Унинг голни нишонлаши эса барчани ҳайратга солди.


У майдонга ётиб ўз атрофида айлана бошлади. Футболчининг бу ҳаракати Симпсонлар мултфильмидаги Гомерни эслатиб юборди.


«Шу кунларда «Симпсонлар кинода» мултфильмини кўраётган эдим, шу сабаб Гомернинг ҳаракатларини такрорлашни хоҳладим. Менимча, бу ўхшади»,- дейди футболчи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш