19:51 / 29.02.2016
2204

Бағдодда амалга оширилган теракт туфайли 14 киши ҳалок бўлди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида амалга оширилган навбатдаги теракт камида 14 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу теракт террорчи ҳудкуш томонидан амалга оширилган.

Бундан олдинроқ Бағдод шаҳри атрофидаги шиалар яшовчи Мадинат-ас-Садр ҳудудида 2 террорчи уюштирган теракт туфайли 70 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Top