Жамият | 07:51 / 29.02.2016
4037
1 дақиқада ўқилади

Икки картинага "Энг яхши сценарий" йўналишида "Оскар" берилди

Лос-Анжелес шаҳрида, Dolby Theatre саройи залида 88 марта Голливуднинг ҳар йилнинг энг яхшилари учун "Оскар" мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросим ABC каналидан трансляция қилинмоқда.

Католик черковидаги жиноят устидан журналист тергови олиб бориш ҳақидаги "Диққат марказида" фильми энг яхши мослаштирилган сценарий номинациясида "Оскар" га сазовор бўлди.

Энг яхши оригинал сценарий номинацияси бўйича эса "Қулатувчи ўйин" фильми Оскарни қўлга киритди.

Мукофотни олишга Том Маккарти ва Жош Сингер, ҳамда сценарийнавислар Чарлз Рэндолф ва Адам Маккей чиқишди. Бундан ташқари Маккарти ва Маккей юқорида айтилган фильмлар режиссёрлиги бўйича ҳам Оскарга номзод ҳисобланишади. Шунингдек, "Диққат марказида" ва "Қулатувчи ўйин" фильмлари йилнинг энг яхши фильми мукофотига номзодлик қилишади.