Спорт | 18:14 / 29.02.2016
2913
1 дақиқада ўқилади

«Милан» ҳужумчиси Ньянг жиддий аварияга учради

«Милан» жамоаси ҳужумчиси М′Байе Ньянг ўз автомобилида йўл транспорт ҳодисасини қайд этгани маълум бўлди.

Бу воқеа душанбага ўтар кечаси содир бўлган. Футболчининг елкаси ва тиззаси жароҳат олган.

Унинг жароҳати жиддий эмаслиги, аммо футболчи «Алессандрия» ва «Сассуоло» жамоаларига қарши баҳсларни ўтказиб юбориши аниқлиги айтилган.

Ньянг алкоголь истеъмол қилган-қилмагани бўйича назоратдан ўтган. Тест натижалари у авария арафасида маст ҳолатда бўлмаганини кўрсатган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш