07:38 / 29.02.2016
2584

«ПСЖ» Франция чемпионатининг жорий мавсумида илк марта мағлуб бўлди

«ПСЖ» Франция чемпионатининг 28 турида «Лион»ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу парижликлар жамоасининг жорий мавсумда ички биринчилик ўйинлари доирасидаги илк мағлубияти бўлди.

Охирги марта Лоран Блан шогирдлари 2015 йилнинг мартида «Бордо» жамоасига қарши баҳсни 2:3 ҳисобида бой берганди.

Бу мағлубиятга қарамасдан «ПСЖ» Франция чемпионатида иккинчи ўриндаги «Монако»ни 23 очко фарқ билан ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.

Лион – ПСЖ 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 13 Корне, 2:0 – 45 Дардер, 2:1 – 51 Лукас.
Лион – Антони Лопеш, Рафаэл (Кеман, 75), Янга-Мбива, Морель, Бедимо, Ферри, Гоналон, Дардер (Лабиди, 88), Геззаль, Лакасетт, Корне (Коне, 84).
ПСЖ – Трапп, ван дер Виль, Тиаго Силва, Давид Луиз, Максвелл, Стамбули (Пасторе, 46), Мотта, Рабьо (Матюиди, 78), Лукас, Ибрагимович, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Мотта (23), Янга-Мбива (43), ван дер Виль (58), Кавани (63), Ферри (72), Рафаэл (73), Рабьо (74), Лукас (89).

Top