09:50 / 29.02.2016
3254

"Хориж тилидаги энг яхши фильм" номинациясида "Саулнинг ўғли" фильми "Оскар"ни қўлга киритди

Венгриялик режиссёр Ласло Немеш томонидан ишланган "Саулнинг ўғли" номли фильм АҚШ киноакадемияси томонидан "Хориж тилидаги энг яхши фильм" йўналишидаги "Оскар"га муносиб кўрилди.

Фильм воқеалари 1944 йилда Освенцим концлагерида бўлиб ўтади. Картина яҳудийлар орасига нацистларга ёрдам бериш учун киритилган Сауль Асландер ҳақида ҳикоя қилади. Бу роль ижрочиси Геза Рёриг.

Сауль бир болакайнинг ўлдирилишига гувоҳ бўлади. Бу эса унинг ўғли эди. Шундан кейин у болакайни яҳудийлар одати бўйича дафн этишга ҳаракат қилади.

Фильм давомида нацистлар барчани ўлдиришни режа қилгани маълум бўлади, кейин қочиш режаси тузилади.

Бу номинация бўйича мукофот учун "Мустанг" (Франция), "Илон оғушида" (Колумбия), "Уруш" (Дания) ва "Ғурур" (Иордания) фильмлари номзод эдилар.

Россиядан "Оскар"га Никита Михалковнинг "Офтоб уриши" номзодини қўйган эди. Аммо фильм шорт-листга тушмади. Бундан кейин Михалков "Оскар" нинг "Евроосиё муқобили"ни яратишни таклиф қилди.

Top