17:59 / 01.03.2016
8231

ДиКаприо «Оскар» ҳайкалчасини ресторанда унутиб қолдирди

«Оскар»нинг бу йилги тақдимотида «Энг яхши актёр» номинацияси бўйича ғолиб деб топилган Леонардо ДиКаприо ўзининг илк ҳайкалчасини ресторанда унутиб қолдирди. Бу ҳақда TMZ портали хабар берган.

Нашрда ёзилишича, ДиКаприо узоқ йил кутишлардан кейин келган ютуғини Ago ресторанида нишонлаган. У зиёфатдан чиқиб, лимузинга минганида ресторан ходими ҳайкалчани кўтарган ҳолда ортдан етиб келган. Шунда ундан "буни ўзингиз билан олиб кетмайсизми?" дея сўраган.

Бунга жавобан у ҳайкалчасини ресторан ходимларидан бирига қўриқлаш учун топширгани ҳақида айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги ижроси учун йилнинг энг яхши актёри деб топилиб, фаолиятида биринчи марта «Оскар» ҳайкалчаси билан тақдирланди.

Ди Каприо номи эълон қилингач, Twitter фойдаланувчилари бу ҳақда дақиқасига 440 мингтадан твит қолдира бошлаган. Шунингдек, ушбу жараён ҳақида Facebook'да ҳам энг кўп пост қолдирилган.

Top