Спорт | 21:09 / 01.03.2016
2777
1 дақиқада ўқилади

Конте «Челси»га Пьянични тавсия қилди

«Рома» жамоаси яримҳимоячиси Миралем Пьянич ёзги трансферлар вақтида «Челси» сафида пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар берган.

Манбанинг ёзишича лондонликлар жамоаси раҳбариятига ушбу босниялик 25 ёшли футболчини таркибга жалб этишни жамоага мавсум якунида бош мураббий бўлиши кутилаётган Антонио Конте тавсия қилган.

Футболчи ҳозирги жамоаси «Рома» билан 2018 йилгача давом этиши назарда тутилган шартномага эга.

Жорий мавсумда футболчи А сериянинг 24та ўйинида майдонга тушиб, 9та гол урган ва битта голли узатма муаллифи бўлган.

Абрамович «Челси»нинг янги мураббийи ким бўлишини ҳал қилди

Роман Абрамович музокаралар ўтказиш учун Конте билан учрашади