Спорт | 10:04 / 01.03.2016
3288
1 дақиқада ўқилади
«Палермо» президенти: «Инфантино шайхга қараганда кўпроқ овоз сотиб олгани учун ФИФА президентига айланди»
«Палермо» президенти Маурицио Дзампарини Жанни Инфантинонинг ФИФА президентлиги учун сайловда ғалаба қилганига ўзига хос тарзда муносабат билдирди.
«Бундан кейин ҳам ФИФАдаги вазият ўзгармайди, қоғозбозларнинг каттаси Инфантино ҳисобланади, у шу вақтгача амалда бўлиб келган тизимнинг бир қисмидир.
Агар уни сайлашган экан, демак, у шунчаки шайхдан кўра кўпроқ одамни сотиб олган. Умид қиламанки, мени бу сўзларим учун футболдан четлатишади. Шундай бўлгани ҳам яхши», – дейди Дзампарини.