16:49 / 01.03.2016
2735

Тошкентда «Баҳор вернисажи» кўргазмаси очилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги мемориал боғ-музейида Соғлом она ва бола йили ва Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб «Баҳор вернисажи» деб номланган кўргазма очилди.

Мазкур кўргазмадан рангтасвирчи аёл рассомларнинг бахтиёр оналар, соғлом фарзандлар, эртасига ишончи баланд навқирон авлоднинг интилишлари ифодаланган элликдан ортиқ асари ўрин олган. Ижодий ишларнинг ҳар бири ўзига хос услубда, маҳорат билан чизилган. Ранглар уйғунлиги, мавзулар ранг-баранглиги, нафис туйғулар ифодаси ижодкорларнинг аёл зотига, фарзандлар камолига меҳрини намоён этган, деб ёзади uza.uz.

Кўргазмага Г.Раҳмонова, М.Ўлмасова, Д.Мамедова, Н.Темиргалиева, М.Мельникова, Т.Ли, М.Пак каби моҳир мўйқалам усталарининг асарлари қўйилган.

Top