Жаҳон | 08:49 / 02.03.2016
2670
1 дақиқада ўқилади

Билл Клинтон вегетарианликнинг ўз ҳаётидаги роли ҳақида сўзлаб берди

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон Невададаги праймериздан кейин Лас-Вегасдаги вегетарианлар учун мўлжалланган кафега ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Politico нашри.

Таъкидланишича, АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Хиллари Клинтоннинг турмуш ўртоғи яшил чили қалампиридан тайёрланган энчилада таоми ва "ажойиб" начосларни татиб кўрган.

Билл Клинтон кафе эгаси Стейси Дуган билан суҳбатда вегетарианликнинг унинг ҳаётини ўзгартиргани ва унда кўпроқ куч пайдо бўлишига сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди. "Мен вегетариан бўлмаганимда, балки бу дунёда аллақачон яшамаётган бўлардим", деб айтди Клинтон.

У бундай таом қабул қилишга 2010 йилда юрагида операция ўтказгандан кейин ўтган. Айнан ўшанда Клинтон саломатлиги ҳақида қайғуришни ҳаётидаги устувор вазифага айлантиришга аҳд қилган.