БМТ: Сурия ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг эмлашдан ўтказишга рухсат берди
Сурия ҳукумати БМТ ходимлари ва уларнинг ҳамкорларига бутун мамлакат бўйлаб болаларни эмлашдан ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда Суриянинг Хомс шаҳрига ташриф буюрган ЮНИСЕФ директори Энтони Лейк хабар берди.
"Дамашқдаги юқори лавозимли шахс бизга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа ҳамкорлар, жумладан, Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда болаларни турли хил касалликларга қарши зудлик билан эмлаш тўғрисида давлат дастурини ишга туширишга рухсат берди", - деди ЮНИСЕФ раҳбари. Унинг сўзларига кўра, ушбу дастурни амалга ошириш учун “қамалдаги барча ҳудадларга киришга изн берилиши” ва ҳам ҳукумат, ҳам мухолифат томонидан амалга оширилиши керак.
Лейкнинг маълум қилишича, ЮНИСЕФ беш йил давомида қуролли низолар бўлаётган ҳудуддаги 10 млн нафардан зиёд кишига тиббий ёрдам кўрсатган. Жабрдийдаларнинг орасида болалар ҳам бўлган.
"Биз кўплаб болаларга ёрдам кўрсатишимиз керак, - деб таъкидлади ташкилот раҳбари. – 8 млн га яқин бола ёрдамга муҳтож: 6 млн нафари Суриянинг ўзида, қолган 2 млн нафари эса мамлакатнинг ташлаб чиқишга мажбур бўлган болалардир".