18:29 / 02.03.2016
3179

Индонезия қирғоқлари яқинида 8,1 балли зилзила содир бўлди

Индонезиянинг ғарбий қирғоқлари яқинида 8,1 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Рейтер хабар тарқатган.

АҚШ Геология хизмати хабарига кўра, ерости силкинишлари маркази Паданг шаҳридан 808 километр жануби-ғарбда, Ҳинд океани ҳавзасида бўлган. Унинг ўчоғи эса 10 километр чуқурликда экани қайд этилган.

Айни вақтда ҳодиса талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Top