13:46 / 02.03.2016
1820

«Ливерпуль»нинг ўтган мавсумдаги операцион соф фойдаси 60 млн фунтни ташкил қилди

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўтган мавсумнинг 2015 йил 31 майигача бўлган даври учун молиявий ҳисоботларини эълон қилди.

Унга кўра клубнинг даромади йил давомида 297,9 миллион фунтни ташкил қилган, Бу 2013/2014 йилги мавсумга нисбатан солиштирганда 16,5 фоизга кўпроқ дегани.

«Мерсисайдликлар» турли тижорий ишлардаги тушуми 12 фоизга ўсиб 116,3 миллион фунтни ташкил қилган.

«Ливерпуль»нинг ўйин кунлари олган даромади миқдори 15,9 фоизга ўсиб, 59 миллион фунтни ташкил қилган. Барча солиқларни чиқариб ҳисоблаган клубнинг операцион соф фойдаси 60 миллион фунтни ташкил қилган. Бир йил олдин ушбу кўрсаткич 0,9 миллионни ташкил қилганди.

«Ливерпуль» кетма-кет иккинчи мавсумни соф фойда билан якунламоқда. Жорий мавсумда соф фойда миқдорининг ўсишига клубнинг Луис Суаресни «Барселона»га 81 миллион евро эвазига сотгани сабаб бўлган.

Top