Жаҳон | 19:39 / 02.03.2016
3620
1 дақиқада ўқилади

Лондон Нью-Йоркдан дунёдаги етакчи бизнес-хаб номини тортиб олди

Лондон дунё мегаполислари орасида юқори малакали хизматчилар учун энг кўп иш ўринларини ташкил этди. Deloitte компанияси ҳисобига кўра, аввал бу рўйхатнинг аввалида Нью-Йорк турар эди.

2013 йилдан буён Лондонда юқори малакали хизматчилар учун яратилган иш ўринлари 235 мингга ошиб, 1,71 миллионга етди. Нью-Йоркда эса бу кўрсаткич 1,16 миллион иш ўрнини ташкил этди.

Учинчи ўрин 0,63 миллион иш ўрни билан Париж эгаллаган. Рўйхатнинг кейинги қаторларида Токио, Гонгконг, Сингапур ва Сидней турибди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров