14:58 / 02.03.2016
2630

Қорақалпоғистонда ўтган йилда 360 тонна асал етиштирилди

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган 660та асаларичилик субъекти 2015 йилда 360 тоннадан зиёд табиий, шифобахш ва арзон асал маҳсулоти етиштирган. Соғлом она ва бола йилида бу кўрсаткични 524 тоннага етказиш режалаштирилган. Жорий йилда ҳудудда 1,5 миллиард сўмлик кредит маблағи эвазига 147 асаларичилик субъектида 2 минг 486 янги асалари оиласи ташкил этиш белгиланган.

Бу ҳақида Нукусда ўтказилган асаларичиликни юритиш ва маҳсулотларни сотишнинг самарали усулларига бағишланган ўқув-семинарида маълумот берилди.

Қорақалпоғистон Республикасида БМТнинг Тараққиёт дастури асосида соҳани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Малакали мутахассислар иштирокида семинарлар ўтказилиб, Амударё, Қанликўл ва Шуманай туманларида 58 деҳқон ва фермер хўжалигига амалий ёрдам кўрсатилди, уларга асаларичилик билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиб берилди, деб ёзади ЎзА.

Top