Жаҳон | 18:13 / 02.03.2016
3238
1 дақиқада ўқилади
Россиянинг Пенза вилоятида рўй берган ЙТҲ туфайли 9 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Пенза вилоятида микроавтобус ва юк машинаси иштиророкида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
Хабар қилинишича, бу ҳодиса туфайли 9 киши ҳалок бўлган ва 12 киши тан жароҳатлари олган.
"Вилоятнинг Бессоновск тумани ҳудудидаги М5 "Урал" трассасида Mercedes русумли автобус ва юк машинаси тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 9 киши ҳалок бўлиб, 12 киши жароҳатланган", дейилади хабарда.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.