Жаҳон | 08:27 / 03.03.2016
1838
1 дақиқада ўқилади

АҚШ вице-президенти Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан учрашади

АҚШ вице-президенти Жо Байден 5-10 март кунлари Яқин Шарққа сафар уюштиради, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Оқ уй матбуот хизмати маълум қилишича, Байден Қуддусда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Иорданияда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашади.

Бундан ташқари, Байден Иордания қироли Абдуллоҳ II билан ИШИДга қарши кураш, Суриядаги вазиятни муҳокама қилгани учрашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш