Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:56 / 03.03.2016
4886
1 дақиқада ўқилади
Emirates энг узун авиайўналишни ишга туширди
Emirates авиакомпанияси энг узун тижорий янги йўналишни ишга туширди.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, Emirates энг узоқ парвоз бўйича рекорд ўрнатиши мумкин эди, аммо самолёт мўлжалланган вақтдан олдинроқ қўнган.
Дубайдан Янги Зеландиянинг Оклендигача бўладиган парвоз режага мувофиқ 17 соату 15 дақиқа давом этиши керак эди. Аммо A380 самолёти 14200 километрли масофани 16 соату 24 дақиқада босиб ўтди.
Ушбу йўналишдаги кейинги рейсларни Boeing 777-200LR самолёти амалга оширади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш