Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:02 / 03.03.2016
10850
1 дақиқада ўқилади
Сурия бутунлай электр токисиз қолди
Номаълум сабабга кўра, Суриянинг барча вилоятларида электр токи ўчиб қолган. Бу ҳақда Sana агентлиги Сурия энергетика вазирлигига асосланиб хабар тарқатган.
Агентлик хабарида қайд этилишича, бирданига электр узилиши ахборот узатишларда муаммоларни юзага келтирган.
Айни вақтда мутахассислар бу ҳодиса сабабини ўрганиш устида иш олиб боришмоқда.
Яқин вақт ичида муаммо бартараф этилиши айтилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш