Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:16 / 03.03.2016
4242
1 дақиқада ўқилади
WhatsApp орқали БААни ҳақорат қилган уммонлик жазоланди
Бирлашган Араб Амирликлари Олий Суди уммонлик одамни БАА тимсолларини ҳақоратлаган деган қарор билан унга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 50 минг дирҳам жарима солиш жазосини тайинлади.
Жиноятчи қамоқ муддатини ўтаб бўлгач, мамлакатдан бадарға қилинади.
У давлат рамзлари устидан кулиш ва обрўсига путур етказиш мақсадида маълумотлар тарқатганликда айбланмоқда.
Шартли равишда S.M.S деб аталаётган гуноҳкор WhatsApp тармоғи орқали Яман амирлиги аҳолисини ҳам “қўрқоқлар” деб атаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш