08:58 / 04.03.2016
2356

«Барселона» мағлубиятсиз серияни 35та ўйинга етказди ва «Реал»нинг рекордини янгилади

Испания чемпионатининг 27-турида «Барселона» сафарда «Райо Вальекано»ни мағлубиятга учратди (5:1).

Шу тариқа каталонияликлар мағлубиятсиз ўйинлари сонини 35тага етказиб олишди ва жамоа бу борада «Реал» томонидан қайд этилган рекордни янгилади.

«Барселона» 35та ўйиндан 29тасида ғалаба қозонган ва 6тасида дуранг ўйнаб, 107та гол урган. Бу ўйинлар давомида ўтказиб юборилган голлар сони 20тага тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалги рекорд «Реал»га тегишли бўлиб, мадридликлар 1988/89 йилги мавсумда 34та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни қайд этишганди.

Футбол тарихида энг узоқ давом этган ғалабали серия Туриннинг «Ювентус» жамоасига тегишли 43та (2011-2012 йиллар мавсуми. Кейинги ўринларда эса «Нотингем Форест» (40та ўйин, 1977-1978 йиллар) ва «Милан» (36та ўйин, 1990-1991) қайд этилган.

Top