20:03 / 04.03.2016
2975

Дания ИШИДга қарши кураш учун 400 ҳарбий ажратишга тайёрлигини билдирди

Дания Ироқ ва Сурияга ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашда ўз ҳиссасини қўшадиган 400 ҳарбийни юборишга тайёрлигини билдирди. 4 мартда Дания ҳукумати раҳбари Ларс Лекке Расмуссен девонхонаси томонидан тарқатилган расмий баёнотда гап F-16 ва транспорт самолётлари учувчилари, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва махсус бўлинмалар жангчилари ҳақида бормоқда.

Ҳукуматнинг таклифи кўпчилик парламент партиялари томонидан ташқи сиёсат бўйича парламент қўмитасининг йиғилишида маъқуклланди. Бунда бир қатор муҳим масалалар, жумладан Дания кучлари айнан қайси давлатда қўлланишини ҳали ҳал қилиш керак бўлади.

Top