Жамият | 17:33 / 04.03.2016
3833
1 дақиқада ўқилади

Москвада энагалар хизмати тизими ташкил этилади

Москва ҳокимияти энага ва беморларга қаровчиларнинг ягона хизматини ташкил этишни таклиф этмоқда.

Меҳнат ва шаҳар аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилиш департаменти раиси Владимир Петросяннинг шу мазмундаги мурожаатини “Русская служба новостей” оммага етказди.

“Шаҳарда махсус тайёргарликлардан ўтган, руҳан ва жисмонан соғлом энагаларнинг профессионал хизмати ташкил этилиши лозим. Шаҳардаги 44 минг ишсиз одамлар орасида энага бўлиб ишлашни хоҳлайдиганларни топиб, уларга кўмаклашиш керак”, -деди раис мурожаатида.

Унинг фикрича, ёш пенсионерларни ҳам бу соҳага жалб этиш мумкин.
Россия пенсионерлар Бирлашмасида бу ташаббусни қўллаб-қувватлашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш