15:16 / 04.03.2016
5272

Навоийда ҳар бир асалари оиласидан 36 кг.дан асал олинмоқда

Вилоят марказий ўрмон хўжалигидан олинган маълумотларга кўра, 2015 йилда Навоий вилоятида қарийб 831 тонна асал етиштирилди.

Соҳани ривожлантиришга жорий йилда тижорат банклари ва ташаббускорлар томонидан қарийб 4 миллиард 800 миллион сўм маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Бу 214 янги асаларичилик хўжалиги ташкил этиш ва 983 тонна асал етиштириш имконини беради. Энг муҳими, 300 га яқин янги иш ўрни яратилади, деб ёзади ЎзА.

Қизилтепалик Улуғбек Муродовнинг таъкидлашича, унинг хўжалигида “Карпат” зотли 280 асалари оиласи парваришланмоқда. Ўтган йили ҳар бир оиладан 36 килограммдан асал етиштирилган.

Жорий йилда соҳага ихтисослашган агрофирма ташкил этилиб, маҳсулот етиштиришни янада кўпайтириш мақсадида хориждан “Карпат” зотли арилар келтириш режалаштирилган.

Top