Ўзбекистон | 17:05 / 04.03.2016
3928
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтегаз» Устюрт ГКМга газ етказиб бериш лойиҳаси бўйича 295 млн доллар инвестиция қилади

«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси 2016 йил охирига қадар Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуасига етказиб бериш учун газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Бунинг учун тахминан 295 миллион доллар миқдорида инвестиция ажратади.

Лойиҳа доирасида асосида Устюрт ГКМ хомашё базаси саналган Шарқий Бердақ ҳудудида сиқувчи компрессор станцияси барпо этилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун ускуналарни жалб қилишда украин компанияси иштирок этади. Лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида ҳудудда газ ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга ошиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2 миллиард кубометрга етади.

Лойиҳани молиялаштириш «Ўзбекнефтегаз»нинг ўз маблағлари ва Ўзбекистон тараққиёт Фонди ҳисобидан амалга оширилади.