19:51 / 04.03.2016
5708

Хитойда порнографик материаллар тарқатган 28 минг сайт ёпилди

Хитой ҳукумати порнографик ёки ахлоқсиз аудио ва видеоматериаллар тарқатишда фош қилинган 15 млн публикацияни ўчириб ташлади ва 28 мингта интернет сайтни ёпиб қўйди. Бу ҳақда Хитой порнографик ва ноқонуний публикацияни назорат қилиш миллий хизмати матбуот баёнотида айтилган.

"Порнографик ва ноқонуний публикацияга қарши кураш бутун 2016 йил давом этади. Текширувларнинг бир қисми таълим муассасалари яқинидаги дўконларда комикс кўринишида порнографик маҳсулотларни сотишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади", дейилмоқда ҳужжатда.

Миллий хизмат ходимларининг таъкидлашича, охирги вақтда онлай-ўйинлар кўринишида порнография тарқатилиши ҳолатлари кўпайган. Жиноятчилар ахлоқсиз контентни жойлаштиришда булутли контентлардан кўпроқ фойдалана бошламоқдалар, бу узоқлашган серверда исталган форматдаги файлларни, жумладан мусиқа, фотосурат ва фильмларни сақлашга имкон беради.

Top