Жамият | 16:00 / 05.03.2016
2175
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда 1,2 млн қочқин Европа Иттифоқидан бошпана сўраган

2015 йилда ЕИ мамлакатларига 1,2 млн нафар қочқин бошпана сўраб мурожаат этган. Бу ўтган 2014 йилга қараганда икки баравар кўпдир, деб хабар бермоқда Евростат.

Суриялик қочқинларнинг 2015 йилдаги сони 2014 йидагига қараганда икки бараварга ошиб, 363 минг кишига етди. Афғонистонлик қочқинлар сони эса тўрт бараварга кўпайиб, 178 минг кишини ташкил этган. Энг кўп миқдор ироқлик қочқинларга тааллуқли бўлиб, етти баравар —121 минг кишига етган.

Қочқинлар оқимининг асосийси Германияга йўналтирилган. Бу ҳолат Венгрияда ҳам ўз ифодасини топган.