20:04 / 05.03.2016
2739

Эрон 2016 йилда 5 фоизлик иқтисодий ўсишга эришишни кутмоқда

Эрон ундан санкциялар олиб ташлангач, 2016 йилда 5 фоизлик иқтисодий ўсишни кутмоқда. Бу ҳақда Эрон марказий банки раҳбари Валиуллоҳ Сейф маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

«Эроннинг иқтисодий ўсиши 2015 йилда тушиб кетган эди. Аммо биз ички ҳамда ташқи прогнозларга қараганда 2016 йилда 5 фоиз ўсишга эришишимизни кутяпмиз», — деб таъкидлади Сейф.

Маълумот учун, 2015 йилнинг январидан бошлаб Эрон АҚШ ва Евроиттифоқнинг кўп йиллик иқтисодий изоляциясидан чиқишга муваффақ бўлди. Ўшанда мамлакат ядро қуроли яратиш сабаб, унинг нефть маҳсулотларига нисбатан бойкот эълон қилинган эди.

Top