Жамият | 07:16 / 05.03.2016
1733
1 дақиқада ўқилади

Италия пиццани ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига киритишни таклиф қилмоқда

Италия пиццани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритишни таклиф қилмоқда, деб хабар бермоқда RNS нашри.

Sole 24 ore нашрининг ёзишича, бундай қарорни Италиянинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси қабул қилган.

Таъкидланишича бу рўйхатга "Маргарита" пиццаси киритилган, чунки у бутун дунёда Италияни тақдим қилади.

2011 йилда италияликлар БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилотини анъанавий неаполитан пиццасини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси номоддий объектлари рўйхатига қўшишга чақирганди.  

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш