Жамият | 20:00 / 05.03.2016
17416
1 дақиқада ўқилади

Кун ҳазили: Леонардо Ди Каприо "Мажнун" фильми ҳақида фикр билдирди

Ижтимоий тармоқларда яқинда узоқ кутилган "Омон қолган" фильми учун "Оскар" мукофотини олган актёр Леонардо Ди Каприо мукофот олиш вақтида саҳнада Жаҳонгир Аҳмедовнинг "Мажнун" фильми ҳақида фикр билдирган видео тарқалди. Бироқ ҳақиқат шундан иборатки, бу видео баъзи "хаёлпараст" ва "ижодкор шахслар" томонидан ҳазиломуз тарзда яратилган.

Видеода актёр номидан "Мажнун" фильми ҳақида ҳамда бош рол ижрочиси Улуғбек Қодиров ҳақида "илиқ фикрлар билдирилади" ва барча бу фильмни кўриш учун Тошкентга "таклиф этилади".

"Сизларда таклифнома йўқми? Менда бор. Ҳаммага етади. Ҳаммамиз бирга Тошкентга борамиз", – дейди "Оскар" совриндори.