Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 21:45 / 05.03.2016
4827
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони Ливан қуролини ўзига олади
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Саудия Арабистони Ливан учун сотиб олган қурол-аслаҳани ўзига қолдиришини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бундай қарор тегишли дастурнинг ёпилгани сабабли қабул қилинган.
"Биз Саудия Арабистони армияси эҳтиёжларига 3 млрд доллар йўналтиришга қарор қилдик", деб айтди ал-Жубайр.
Ал-Жубайрнинг таъкидлашича, шу тариқа мамлакат Франция билан шартномасини бажаради, бироқ мижоз Саудия Арабистони бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш