Жаҳон | 18:36 / 05.03.2016
3111
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари: Асад иложи борича тезроқ кетиши керак

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр Сурия президенти Башар Асад мамлакатда сиёсий ўтиш даври жараёнида ўз постидан кетиш кераклигини, ундан кейин кеч бўлишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

«Биз учун аёнки, бу жараён иложи борича тезроқ амалга ошиши керак. 18 ойга чўзилмаслиги лозим», — деди у.

Аввалроқ у Сурияда сиёсий барқарорликка эришиш учун Башар Асадни куч билан ағдариш лозимлиги ҳақда гапириб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш