Жаҳон | 14:15 / 05.03.2016
3374
1 дақиқада ўқилади
Туркия бош вазири Эронга икки кунлик ташриф билан келди
Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли ҳукумат аъзолари билан биргаликда икки кунлик ташриф билан Теҳронга келди. Делегация таркибига мамлакат молия, божхона ва савдо масалалари, энергетика ва табиий ресурслар, транспорт, денгизчилик ва алоқа вазирлари кирган.
У Эрон пойтахтида мамлакат биринчи вице-президенти Эсхак Жаҳонгирий, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод, ана ундан кейин эса Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашувда бўлади.
Музокаралар мавзуси Анқара ва Теҳрон ўртасидаги икки томонлама муносабат, ҳудуддаги муаммолар ва савдо-иқтисодий алоқаларга бағишланади.