07:32 / 05.03.2016
2343

Хосеп Гвардиола: "Нойер "Манчестер Сити"да? Умид қиламанки, у фаолиятини "Бавария"да якунлайди"

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда мюнхенликлар дарвозабони Мануэль Нойерни "Манчестер Сити"га таклиф қилиши ҳақида ОАВда пайдо бўлган гапларга изоҳ берди.

"Нойер агар ўзи истаса, яқин 5, 6, 7, 8 ёки 9 йил давомида "Бавария" дарвозабони бўлади. Умид қиламанки, у фаолиятини шу ерда якунлайди", деб айтди Гвардиола.

Нойер 2011 йилда "Бавария"га "Шальке"дан ўтган.

Top