11:19 / 06.03.2016
3565

АҚШ иқтисодиётига бир йил давом этувчи пасайиш башорат қилинмоқда

АҚШ иқтисодиётини кейинги 12 ой ичида пасайиш кутмоқда, деб ҳисобламоқда америкалик сармоячи ва тадбиркор Жим Рожерс. Унинг бу борадаги сўзларини Bloomberg агентлиги келтирган.

"АҚШда охирги марта пасайиш кузатилган вақтдан бери 7-8 йил ўтди ва аънанавий равишда бу тарихан ҳар 4-7 йилда у турли сабабларга кўра қайтарилади", деб таъкидлаб ўтди тадбиркор. Унинг фикрича, АҚШ молиявий тизими бир йилча давом этадиган заифлашишга учраши эҳтимоли 100 фоизни ташкил этади.

Рожерс, шунингдек, долларнинг "пуфакка" айланиши, яъни қадрсизланишидан огоҳлантирди. Молиячиларнинг таъкидлашича, сармоячилар пулларни долларга сармоя қилмоқдалар, чунки жаҳон бозорлари инқирозга учрамоқда. Шу сабабли АҚШ валютаси қадрсизланиши мумкин, деб хулоса қилмоқда мультимиллионер.

2015 йил ёзида АҚШда ишсизлик 42 йил аввалги минимум қийматни ташкил қилгани маълум қилинганди. АҚШда ишсизлик нафақасини сўраб мурожаат қилганлар сони июль ойи ўртасида 281 мингдан 255 минг кишигача қисқарганди.

Top