Жамият | 16:44 / 06.03.2016
6126
2 дақиқада ўқилади

Бухорода коллеж директори ва унинг турмуш ўртоғи порахўрлик учун жазоланди

Бухоро вилоятида ўқув муассасида биргаликда раҳбар лавозимларда ишлайдиган эр-хотин жиноят устида қўлга тушиб, жазога тортилди. Бу ҳақда Ҳуқуқ газетаси хабар тарқатган.

"Бухоро вилояти Қоракўл тумани тиббиёт коллежида бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келган эр-хотин Одил Ярашев ва Дилбар Оқмуродова (исм-фамилиялар шартли) қанча вақт мобайнида мисқоллаб йиққан обрўларини амал синови олдида ютқазиб қўйишди. Таниган-билганлар уларни маънавият тарқатувчилар, фидойи ўқитувчилар деб ҳурмат-иззат қилардилар.

Тажрибали ва малакали мутахассис сифатида Дилбар Оқмуродова 2015 йил апрель ойида тиббиёт коллежига директор этиб тайинланади. Бахт келса қўша-қўша деганларидек, янги директорга “2015-2016 ўқув йили учун ўқувчилар қабулини ўтказиш Маркази” раҳбарлиги ҳам топширилади.

Ушбу вазифаларни ўқувчилар олдидаги масъулият деб эмас, балки даромад манбаига осон йўл деб тушунган эр-хотин "тадбиркорлик фаолияти"ни бошлаб юбортшди. Маълум нарх эвазига фарзандини билим даргоҳига жойлаштирмоқчи бўлганларнинг сони анчагина экан. Ўқувчиларни қабул қилиш мавсуми баракали келиб, 32 минг доллар миқдорида пул йиғилди.

Бузоқнинг югургани сомонхонагача бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларнинг қилмишларига нуқта қўйишди. Суд ҳукми билан Д.Оқмуродова ва О.Ярашевга қонун доирасида тегишли жазо тайинланди", деб ёзади Ҳуқуқ газетаси.