Жаҳон | 15:25 / 06.03.2016
3689
1 дақиқада ўқилади
Назарбоевнинг матбуот котиби ўз президентининг “Макдоналдс”га борганини изоҳлади
Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбоевнинг матбуот котиби Даурен Абаев президент тезкор овқатлар тайёрланадиган ресторан McDonald's ресторанига ташриф уюштиргани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.
"Бу аҳолини фастфуд билан овқатланишга тарғиб этиш эмас, хорижлик сармоядорларга маблағларини Қозоғистонга инвестиция қилишларига даъватдир", дея унинг сўзларини келтиради “Интерфакс”.
Матбуот котибининг қўшимча қилишича, бу ташрифда қозоғистонликларнинг манфаати ҳам ётибди. Чунки ушбу тезкор овқатланиш тармоғи келгусини ўртача 20 минг нафар фуқарони иш билан таъминлайди, ресторан овқатлари эса 70-80 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан тайёрланади.