Жаҳон | 08:28 / 07.03.2016
2585
1 дақиқада ўқилади
АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер саратондан даволаниш курсидан ўтди
АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер саратон саратондан даволаниш курсидан ўтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Тинчлик учун Нобель мукофоти соҳиби, 91 ёшли Картернинг матбуот котиби собиқ президент шифокорлар кузатувида бўлишини, бироқ дорилар қабул қилишни тўхтатишини айтди. Ўтган йилнинг августидан 2016 йилнинг февралигача Картер Уиншип онкология институтида нур ва иммунотерапия олган. Шунингдек, унинг жигарининг бир қисми олиб ташланган.
Таъкидланишича, Картер ўзининг она шаҳри Плейнсдаги (Жоржия штати) мактабда ўқитувчилик фаолиятини давом эттирмоқда.
Картер 1977-1981 йиллар давомида АҚШга раҳбарлик қилган.