15:54 / 07.03.2016
3109

Ўзбек паралимпиячилари Рио-де-Жанейрода ғалабага эришди

Жорий йилнинг 5-6 март кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида дзюдо бўйича бўлиб ўтган Халқаро Гран-при мусобақасида ўзбекистонлик Ўткир Ниғматов -66 кг вазнда 2012 йилги паралимпия уйинлари чемпиони, 2014 йил жаҳон чемпиони украиналик Давид Хоравани финал баҳсида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Ширин Шарипова (+100 кг.) бронза ҳамда аёллар бахсларида Севинч Саллаева (-52 кг.) кумуш медалларига сазовор бўлди.

Мазкур мусобақада 20га яқин давлатдан 250дан ортиқ спортчи иштирок этди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий паралимпия асоциацияси Ахборот хизмати..

Top