13:48 / 08.03.2016
2858

Месси: «Мен, Суарес ва Неймар ўртасида ҳеч қандай рақобат йўқ»

«Барселона» жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси каталонияликлар жамоасининг ўйин услуби ҳақида фикр билдира туриб, жамоа ҳужум чизиғининг бошқа вакиллари бўлмиш Луис Суарес ва Неймарни у билан солиштиришларига муносабатини айтиб ўтди.

«Биз «Барселона» учун ишлаймиз, ўз-ўзидан рақобат деган нарса бўлмайди. Биз профессионаллармиз, фақатгина, ўз миллий терма жамоаларимиз сафида бўлганимиздагина рақибга айланишимиз мумкин. Ҳозир эса йўқ», — дейди Месси.

Унга нега аввал каталонияликларнинг бошқа ҳужумчилари билан бу қадар яхши чиқишиб кетмагани ҳақида сўрашган.

«Бу саволга айнан қандай жавоб беришни билмаяпман. Аввалги шерикларим билан ҳам бир-биримизни тушунишимиз ёмон бўлмаган. Лекин албатта ҳозиргидагидек эмас. Балки, учаламиз ҳам лотин америкаликлар эканимиз учундир», дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, бу трио жорий мавсумда барча турнирларда жами 100та гол уришга муваффақ бўлди.

Top