07:46 / 08.03.2016
6882

Перуда ҳиндулар қабиласи амалдорлар вертолётини қўлга олди

Перу Амазониясида 8 киши ҳиндулар қабиласи асирлигига тушиб қолди. Туб аҳоли вакиллари гуруҳи Petroperu давлат энергетика компаниясининг ходимлари ва вертолёти экипажини гаровга олди. Бу ҳақда компания президенти Герман Веласкез маълум қилди.

Ҳиндулар вертолётни Маюриага қишлоғи ҳудудида қўлга олишган. Ҳиндулар уларнинг ерлари нефть билан ифлослангандан кейин ҳукуматдан зудлик билан ёрдам берилишини талаб қилмоқдалар. Ҳиндулар нефть оқиб кетиши оқибатида ўрмонлар ва маҳаллий аҳоли балиқ овлайдиган икки дарё ирмоғи зарар кўргани учун товон пули талаб қилишмоқда.

Компанияда таъкидланишича, ҳиндулар ерга қўнган вертолётни ўраб олиб, ундаги одамларни гаровга олган. 

Нефть оқиши 3 февралда юз берганди. Нефть қувурининг ёрилиши оқибатида 1000 баррелга яқин нефть оқиб кетган.  Бундан 10 кун аввал шу қувурда яна 2000 баррель нефть оқиши оқибатида шу ҳуддудда яшовчи туб аҳолининг қолган жамоалари ерларига ҳам зарар етганди.

Top