Жамият | 12:05 / 09.03.2016
7876
2 дақиқада ўқилади

Дубай ва Абу Дабида қаттиқ ёғингарчилик кузатилмоқда

Ал Айн (Al Ain) ва Абу Даби (Abu Dhabi)да бугунги куннинг тонгида қаттиқ ёғингарчилик кузатилди ва бир қанча йўлларда сув тўпланиши туфайли расмийлар сув тошқини бўйича огоҳлантиришлар эълон қилишди.

Паст босим тизимининг кўтарилиб кетиши туфайли Абу Даби шаҳри атрофида жойлашган Ҳалифа (Khalifa) ва Масдар (Masdar) шаҳарларида кучли дўл ёғини кузатилган, бу эса кўпгина БАА вилоятларида, Уммон ва Қатарда ҳам ёғингарчиликка олиб келган.

БАА Метеорология ва сейсмология миллий марказининг (МСММ) таъкидлашича, паст босим тизими Араб яриморолининг шарқий қисмидан келиб, пайшанба кунигача ёғингарчилик давом этар экан.

МСММ фуқароларга қаттиқ ёғингарчилик туфайли ҳосил бўладиган ёмон кўриниш шароитларидан, сирпанчиқ йўллардан ва қучли шамоллардан огоҳ бўлишликларига чақирди.

Бир вақтнинг ўзида, Фужайра (Fujairah) ва Рас Ал Ҳайма (Ras Al Khaimah) шаҳри полиция расмийлари ёмон об-ҳаво натижаларини бартараф этиш режасини амалга оширишмоқда.