Танқидчилар британиялик ёзувчи Жоан Роулингни туб америкаликларнинг маданиятини таҳқирлашда айблашмоқда.
"Адабий таҳрирчиларнинг фикрича, Роулингнинг “Шимолий Америкада сеҳргарликнинг тарихи” қиссаси туб америкаликларнинг эътиқодига ҳурматсизликни намоён қилган", деб хабар беради Daily Mail.
Ҳикоядан норози бўлганлар ва танқидчиларнинг фикрларига Роулинг ҳали изоҳ билдирмади.