Фан-техника | 23:35 / 09.03.2016
3592
1 дақиқада ўқилади

Интернетда iPhone 7 учун мўлжалланган ғилоф сурати пайдо бўлди

Твиттернинг OnLeaks никига эга фойдаланувчиси Apple iPhone 7 смартфони учун мўлжалланган ғилофнинг суратларини чоп этди, деб хабар бермоқда TechInsider нашри.

Суратда смартфоннинг ўзи йўқ, бироқ ғилоф суратидан ҳали чиқмаган iPhone 7’нинг баъзи жиҳатларини билиб олиш мумкин. Мисол учун, суратда ғилофнинг пастки ён томонида, қувватлаш порти ёнида иккита симметрик қирқим борлигини кўриш мумкин, бу эса янги смартфон учун стереодинамиклар борлигидан дарак беради. Шу билан бирга ғилофда қулоқчинлар учун разъём йўқ.

Ғилофдаги камера учун очиқ жой ҳам ноодатий катта ўлчамга эга. Эҳтимол, бу иккита ёнма-ён жойлашган камеранинг мавжудлиги билан боғлиқдир. Шунингдек, аввалроқ интернетда iPhone 7’нинг қалинлиги 6,1 мм ни ташкил қилиши, камера эса корпусдан бўртиб турмаслиги ҳақида гаплар пайдо бўлганди.

Янги смартфон илк намойиши 2016 йил кузида ўтиши кутилмоқда.