Жамият | 13:29 / 09.03.2016
4674
1 дақиқада ўқилади

Суданлик одам 1 риал қарзини расман узди

Суданлик киши саудиялик савдогарга 1 риал қарзини тўлаб берди.

Суданликнинг айтишича, у саудияликдан ўзининг дўкони учун маҳсулотлар сотиб олган ва тўловдан кичик сумма қолиб кетган.

Саудиялик савдогар буни қарз деб ҳисобламаслиги ва тўлаш шарт эмаслигини тушунтиради, лекин қатъиятли ва ҳалол суданлик иккита гувоҳ ва хат билан қайтиб келади.

“Мен руҳан ва жисмонан соғломлигимни тасдиқлайман ва 1 дирҳамни қарзимни саудиялик жанобга тўладим” мазмунидаги хат маҳаллий Сабқ (Sabq) газетасида ҳам чоп этилди.