18:52 / 10.03.2016
2084

«Боруссия» бош мураббийи: «Тоттенҳэм» немис жамоаларига ўхшайди»

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Европа Лигасининг навбатдаги босқичида «Тоттенҳэм»га қарши кечадиган баҳс арафасида бу жамоани Германиядаги жамоаларга қиёслаб ўтди.

«Шпорлар»нинг ўйин услуби менга немис жамоаларини эслатди. «Тоттенҳэм»га хос жиҳатларни кўплаб немис жамоаларида учратиш мумкин.

Улар тўпнинг кўпроқ рақиб томонида бўлишини таъминлашга ҳаракат қилишади, улар жуда ихчам ҳаракат қилишади, юқори прессинг қўллашади ва бир бутун жамоа бўлиб ҳимояланишади, ҳужум чизиғи вакиллари ҳам ҳимояланишда иштирок этишади. Бу Англия футболи учун хос эмас.

Олдиндаги ўйинни кузатиш қизиқ бўлади. Биз ўта тартибли ўйнашимиз ва таваккал қилишдан қочишимиз талаб этилади. Икки ўйин ҳам ўта шиддатли кечади, бунга шубҳа йўқ», – дейди у.

Top