Жамият | 11:44 / 10.03.2016
2071
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: IKEA асосичиси оддий кийим-кечак харид қилишни афзал билади

IKEA асосчиси Ингвар Кампрад Швециянинг Dagens Industri газетасига берган интервьюсида оддий бозорлардан кийим-кечак харид қилишини тан олди. Бу интервью Швециянинг TV4 телеканали тайёрлаётган ҳужжатли фильмнинг бир қисми ҳисобланади.

Кампрад ўн йил муқаддам дунёдаги энг бой одамлар рўйхатининг кучли бешлигига кирар эди. У бутикларда сотилаётган кийим-кечаклардан оддий бозорларда сотилаётган маҳсулотларни афзал кўради. “Мен оддий бозордан кийим-кечак харид қилаётганим ҳақида умуман ўйлаб ҳам кўрмайман”, — деди у. У шу йўл билан “бошқаларга намуна бўлишни” истайди.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, бу ҳолат у туғилиб ўсган Смоланд провинциясида кенг тарқалган.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш