11:32 / 10.03.2016
5772

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва KOICA "Тошкент-4" аэропортини қуришни муҳокама қилди

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси мутахассислари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) вакиллари билан "Тошкент-4" янги йўловчи терминалини қуриш лойиҳасини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказдилар.

Йиғилиш давомида мутахассислар янги терминалнинг қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишининг оралиқ натижаларини кўриб чиқдилар.

Йиғилишдан мақсад кореялик мутахассислар томонидан янги терминалнинг техник-иқтисодий асосланишини самарали ишлаб чиқиш ва ишончлилиги учун ўтказилган тадқиқотлар натижалари бўйича маълумот алмашиш бўлди.

Техник-иқтисодий асосланиш муаллифлари қилинган ишлар ҳақида, жумладан аэродром ҳудуди, аэровокзал майдони ва "Тошкент-2" терминали ҳолати, йўллар ва биноларнинг жойлашиши ҳақида тақдимот намойиш қилишди.

Йиғилиш иштирокчилари "Тошкент-4" аэровокзалининг янги биноси, аэродром қисми, вокзалолди ҳудуди лойиҳаланиши, лойиҳанинг молиялаштирилиши режаси ва жараёни билан таништирилдилар.

Top